O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚОРА

Tasnif: кумир тусидаги'; 'энг тўқ ранг'. Лаганлар бўшаёзганда эшикдан серсавлат бир қ о р а одам кириб келди (Парда Турсун). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони ва бошқа бир неча маънони англатган бу сифат асли қара тарзида талаффуз қилинган (Девон, III, 240; ДС, 422; ПДП, 411); ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси â унлисига, иккинчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига алмашган: қара > қâрä.