O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚЎЙ

Tasnif: гўшт, жун, сут олиш учун боқиладиган жуфт туёқли сутэмизувчи уй ҳайвони'. Семиз қ ў й н и н г умри калта (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от қой (Девон, III, 155; ДС, 453), қон (Девон, III, 154), қож (ДС, 453) шаклларида талаффуз қилинган; қойун, қойын шакллари ҳам келтирилган (ДС, 453). Охирги икки сўздаги -н қўшимчаси кичрайтириш—эркалаш маъносини ифодаласа керак. Маҳмуд Кошғарий бу сўзнинг қон шакли й ундошининг н ундоши билан алмашинуви натижасида ҳосил бўлганини таъкидлайди (Девон, III, 154); бу сўзнинг қож, қой шакллари маънода фарқланиб, қой шакли ' совлиқ' маъносини, қож шакли 'қўчқор' маъносини англата бошлаган (Девон, I, 311).