O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АВВАЛАМБОР

Tasnif: Бу сўз асли арабча аввал сўзининг (қ.) тушум келишиги шакли аввалан сўзи билан 'марта' маъносини англатувчи тожикча бор сўзидан (ТжРС 7Q-ЎТИЛ, I, 131) ўзбек тилида таркиб топган; бу икки сўз бир сўзга яхлитланганидан кейин б лаб ундошининг таъсири билан олдидаги н тилолди ундоши м лаб ундошига алмашган ва шундай товуш ўзгариши адабий талаффуз деб қабул қилинган (ЎТИЛ, I, 23). Авваламборсўзи ўзбек тилида биринчидан сўзи каби кириш сўзвазифасида келади.