O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АСКИЙА

Tasnif: Бу арабча сўз ьаŝкīуāьu шаклига эга бў — либ (АРС, 276), ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига, к ундошининг таъсири билан зал ундошини с ундошига, чўзиқ I, а товушларини и, а товушларига алмаштириб, сўз охиридаги даммали ҳамзани ташлаб қабул қилинган: ьаŝкīуāьu—> аскийа (аския). Бу сўз асли 'ўткир зеҳнли бўлди' маъносини англатувчи zakiya феълидан ҳосил қилинган I боб масдари zakiy(un) сўзининг кўплик шакли бўлиб (АРС, 276), араб тилида 'ўткир зеҳнлилик' маъносини, ўзбек тилида эса 'сўз ринита, қочириқларга асосланган ҳозиржавоблик мусо — бақаси' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 58).