O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИВИРСИ

Tasnif: 1. ’майда-чуйда, аҳамиятсиз иш билан банд бўл-’. 2. ’майда-чуйда рўзғор буюмлари бетартиб ҳолда бўл-’. 1. Ивирсимасдан тез-тез кийин, кеч қоламиз. 2. Ҳовли и в и р с и б ё т и б д и. Бу феъл асли қадимги туркий тилда товушга тақлидни ифодалаган ып сўзидан -(ы)р қўшимчаси билан ясалиб (ЭСТЯ, I, 645), ’нокерак майда-чуйда нарсалар, ашқол- дашқол’ маъносини англатган отдан ’мойил’ маъносини ифодаловчи -сы қўшимчаси билан ясалган; ып сўзига -(ы)р қўшимчаси қўшилганидан кейин ы унлилари оралиғидаги жарангсиз п ундоши жарангли б ундошига, б ундоши в ундошига алмашган; кейинчалик узбек тилида ы унлиларининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (ып + ыр = ыпыр) + сы = ыпырсы > ыбырсы- > ивирси-.