O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САДАҚА

Tasnif: Бу арабча сўз sadaqat(un) шаклига эга (АРС, 433); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: sadaqat садақа; кўпмаъноли sadaqa феълининг 'садақа берди' маъносидан (АРС, 433) ҳосил қилинган I боб масдари^ бўлиб (АТГ, 143), 'хайр-эҳсон' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 9). Тожик сўзлашув тилида оу сўз садқа тарзида (иккинчи а унлисини ташлаб) ҳам айтилади; бундай шаклдаги сўз садқайи cap ('бошимдан садақа') изофа бирикмаси таркибида ишлатилади (ТжРС, 335; ЎТИЛ, II, 10); ўзбек тилида бу би)эикманинг маъноси бош-кўзидан садақа ибораси билан англатилади.