O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САЛОМАТ

Tasnif: Бу арабча сўз кўпмаъноли salima феъ — лининг 'тинч-омон бўлди' маъноси билан (АРС, 370) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'тинчлик', 'бехатарлик',"'соғломлик' каби маъ — ноларни англатади (АРС, 370); ўзбек тилида бу сўз 'соғлом', 'эсон-омон' каби сифат маъносини англатишга хизмат қилади (ЎТИЛ, II, 15). Саломат сўзи аёл кишининг атоқли оти бўлиб ҳам келади. Жисмоний меҳнат қилаётган кишига қарата айтиладиган Ҳорманг сўзига жавобан Саломат бўлинг тарзида ҳам ишлатилади. Бу сўздан -лик қўшимчаси билан саломатлик мавҳум оти ясалган.