O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАБ

Tasnif: Бу арабча сўз tabь(un) шаклига эга (АРС, 467); ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига алмаштириб, сўз охиридаги айнни ташлаб қабул қилинган: tabъ —>таб; асли кўпмаъноли tabaьa феълининг 'табиатан шундай бўлди', 'табиатан шундай қизиқиш билан яратилди' маъносидан (АРС, 467) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), ўзбек тилида 'кишининг кишиларга, нарсаларга муносабатида намоён бўладиган руҳий хусусияти' маъносини англатади. Бу сўз ЎТИЛга (II, 140) ва бошқа луғатларга хато равишда таъб шаклида ёзиб киритилган; ТжРСда (374) аслига мувофиқ табъ шаклида ёзилган. .