O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАЪСИР

Tasnif: Бу арабча сўз taъsīr(un) шаклига эга (АРС, 24); ўзбек тилига сукунули ҳамза ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, се товушини с товушига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган. Бу сўз асли 'таъсир ўтказди' маъносини англатувчи ъasara феълининг (АРС, 23) II боб масдари бўлиб (АТГ, 173), араб тилидан 'ташқи омилларнинг киши ёки нарса ҳолатини, хусусиятини ўзгартириши' маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, II, 143). Бу сўз ўзбек тилида асосан таъсир қил-, таъсир ўтказ-, таъсирига берил- каби қўшма феъл ва турғун бирикмалар таркибида ишлатилади; таъсир сўзидан ўзбек тилида таъсирли, таъсирчан сифатлари, таъсирлан- феъли ясалган.