O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИН

Tasnif: ’қуш, ҳашарот, ҳайвонларнинг яшаш учун қурган жойи’. Арининг и н и н и бузиб ташладик. Қадимги туркий тилда ’йиртқич ҳайвон уяси’ маъносини англатган бу от асли йин тарзида талаффуз қилинган бўлиб (Девон, III, 11), ўша даврлардаёқ сўз бошланишидаги й ундоши талаффуз қилинмай қўйган (Девон, I, 84; ДС, 209): йин > ин.