ҚАД[Д]
Tasnif: Бу арабча сўз qadd(un) шаклига эга (АРС,
623) ; бу сўзга эгалик қўшимчалари қўшилганда дд то —
вушлари сақлаб айтилади ва ёзилади, бошқа ҳолларда
бир д товуши билан айлатилади ва ёзилади: қаддим,
лекин қадлари (эгилиб қ.олибди) каби; qadda феълининг
'кесди' маъноси асосида ҳосил қилинган I боб масдари
бўлиб (АРС, 623), 'киши танасининг тик йўналишдаги
кўриниши', 'киши танасининг оёқлардан юқори қисми'
маъноларини англатади (ЎТИЛ, II, 532). Бу сўз билан
Ўзбек тилида қад-қомат жуфт сўзи тузилган [Бу жуфт
сўз ЎТИЛда (II, 533) қадди-қомат тарзида нотўгри
ёзилган: биринчи қисмга эгалик қўшимчаси қўшилса,
жуфт сўзлик ҳолати йўқолади, бу икки сўз уюшиб
келган бўлади).