O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АНДАРМОН

Tasnif: Бу сифат ЎТИЛда [ф-т] таъкиди билан келтирилиб, ’банд, машғул’ маъносини (47), ТжРСда хам шу шаклда келтирилиб, "1) увлечённый, занятый, 2) застрявший, запутавшийся, 3) задержавшийся" маъноларини (27) англатиши айтилган. ПРСда бундай сифат келтирилмаган. Андармон сифати асли 'бироз' маъносини англатадиган анд миқдор равиши билан (ПРС, 43) 'хохиш, берилиш' маъноси билан қатнашган армон отидан (ПРС, 16) тузилган; шунга кўра бу бирликнинг маъносини 'банд, машғул' деб эмас, балки 'бироз берилиш, боғланиш ҳолати' деб изохлаш тўғри. Бу бирлик билан ўзбек тилида андармон бўл- феъли ҳосил қилинган.