O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АРЧИ

Tasnif: ’Қобиғидан холи қил-’. Бодрингни а р ч и м а сдан ейиш фойдали. Бу сўз асли ары- феълига ’кичик ҳажмда амалга ошириш’ маъносини ифодаловчи -чы қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; қўшимча қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, а унлиси ӓ унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: ары + чы = арычы- > арчы- > ӓрчи-. Бу феъл сўзлашув нутқида ӓрч- шаклида ҳам ишлатилади.