O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙАПРОҚ

Tasnif: ’ўсимликнинг қуёш нури ёрдамида озиқланиш аъзоси’, ’барг’. Дарахт я п р о ғ и билан куркам, одам — меҳнати билан (Мақол). Бу от қадимги туркий тилда ’қопла-’ маъносини англатувчи йап- феълининг кучайтириш маъносини ифодаловчи -(у)р қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига -ға қўшимчасини қўшиб ясалган ва унга кичрайтириш маъносини ифодаловчи -қ қўшимчаси қўшилган; аввал ғ ундоши талаффуз қилинмай қўйган: [(йап- + ур = йапур-) + ға = йапурға] + қ = йапурғақ (Девон, III, 58) > йапурақ; кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган: йапрақ (ССТТН, И, 348); охири ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: йапрақ > йäпрâқ.