O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙАСЛАН

Tasnif: ’оёқ-қўлни узатиб, чўзилиб ёт-’. Отабек ҳордиқ чиқариб я с л а н д и (Абдулла Қодирий). Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’сатҳи ёйиқ’, ’текис’ маъносини англатувчи йасы сифатидан (Девон, III, 31)— ла қўшимчаси билан ясалган феълга ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -н қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; қўшимчалар қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган; ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: (йасы + ла = йасыла-) + н = йасылан- > йаслан- > йäслäн-. Бу сўз ўзбек тилида йастан- шаклида ҳам ишлатилади, бунда -ла қўшимчасининг -та шакли қўшилган бўлади.