O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУРЧДОН

Tasnif: Бу от тожик тилида 'тропик ўсимликнинг зиравор сифатида ишлатиладиган кичкина думалоқ шаклли аччиқ меваси1 маъносини англатадиган мурч отига (ТжРС, 241) 'идиш' маъносини ифодалайдиган -дон қўшимчасини (ТжРС, 542) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб (ТжРС, 241), 'янчилган қора мурч солиб қўйиладиган, қопқоғида тешиклари бор кичкина идиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 482). Ўзбек сўзлашув тилида рч товушлари оралигига у товуши киритилиб, муручдон тарзида айтилади.