O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОШНА

Tasnif: Бу от ПРСда [аш(е)на] шаклида келтирилиб, 'таниш' маъносини (26), ТжРСда ошно шаклида келтирилиб, 'таниш', 'ўртоқ' маъноларини (292) англатиши айтилган; ўзбек тилига тожикча ошно шакли охиридаги о{а) товушини а товушига алмаштириб олинган (ЎТИЛ, I, 556). Олдинги давр адабиётида бу от ошно шаклида хам ишлатилган.