O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СЕПОЙА

Tasnif: Бу тожикча от 'уч' маъносини англатадиган се санок сони билан (ТжРС, 352) 'оёқ' маъносини англатадиган пой отидан (ТжРС, 311) тузилган се пой бирикмасига -а қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб ҳосил қилинган; қисмлари қўшиб ёзилади (ТжРС, 353); 'катта сувни бўгиш, қирғоқни сув ювишдан, тошқиндан сақлаш учун учта ходанинг учини бирлаштириб ясалган махсус қурилма' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 38).