O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТУРКИЙШУНОС

Tasnif: Бу от 'туркларга мансуб' маъносини англатадиган туркий сифатига (ЎТИЛ, II, 225) 'ўрган-' маъносини англатадиган тожикча шииохтан феъли (ТжРС, 458) шинос ҳозирги замон асосининг ўзбек тилига товуш узгариши билан олинган шунос шаклини қўшиб ҳосил қилинган; 'туркий миллат, ҳалқларнинг тили, адабиёти, маданияти, тарихини ўрганувчи мутахассис’ маъносини англатади. Бу от ЎТИЛга киритилмаган. Бу отга "турколог" эмас, "тюрколог" изоҳи мос.