O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КУМУШ

Tasnif: оқ-кўкиш рангли қимматбаҳо маъдан'. Кузги қатиқ, к у м у ш қошиқ — куёвларга бергули (Матал). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли кӱмӱш тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 397; Девон, I, 351; ДС, 326), ўзбек тилида ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган: кӱмӱш > кумуш. Бу от ўзбек тилининг айрим шеваларида комиш (кӱмиш) тарзида бузиб талаффуз қилинади.