КЎЛАНКА
Tasnif: офтоб нури тушмайдиган жой', ' соя. Машина теракларнинг қуюқ кўланкаси остида учиб бораркан, .. (З.Фатхуллин). Бу сўз қадимги туркий тилдаги 'соя бўл—' маъносини англатган кöлӱ- феълидан (ДС, 314) -ӊ қўшимчаси билан ясалган отга кучайтириш маъносини ифодаловчи —ä қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган, кейинчалик ц ундоши нк ундошларига, иккинчи бўғиндаги ӱ унлиси ä унлисига алмашган, ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: (кöлӱ— + ӊ = кöлӱӊ) + ä = кöлӱӊä > кöлӱнкä > коланкä > коланкä .УТИЛга бу маънони англатувчи кӱлäгä , кўлкä сўзлари ҳам киритилган. Девонда кöӊк сўзи 'соя' маъносини (I, 387), кбНкä сўзи 'қуюқ соя' маъносини (III, 189) англатиши таъкидланган. Кӱлкä сўзи қадимги туркий тилдаги кбИкä сўзининг иккинчи бўғинидаги и унлиси талаффуз қилинмагани натижасида юзага келган, ўзбек тилида эса ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: кöликä > кöлкä > колкä . Девонда кöНкä шаклида берилган сўз ДСга Kolägä , кöНдä шаклларида киритилган (ДС, 314), бу ерда икки унли орасидаги к жарангсиз ундоши г жарангли эшига, иккинчи бўғиндаги и унлиси эса ä унлисига алмашган: кöликä > кöлигä > кöлäгä .