O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КЎЛМАК

Tasnif: ёғин-сочиндан тўпланиб қолган сув'. Ҳар қадамда халқоб бўлиб ётган кўлмаклар ерга сингиб, ариқлардаги лойқалар тина бошлади (Ҳаким Назир). Бу сўз асли қадимги туркий тилдаги ' сув тўплан—' маъносини англатган кöл— феълидан (ЭСТЯ, III, 69) —мä қўшимчаси билан ясалган отга кичрайтириш маъносини ифодаловчи —к қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган, ўзбек тилида ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: (кöл— + мä = кöлмä) + к = колмäк > колмäк.