
КЎМ
Tasnif: чуқурга жойлаб, устини тупроқ билан беркит—Шолини кечаси отхонадан олиб, бошқа ерга к ў м и н г (Ҳамид Ғулом). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони ва баъзи бошқа маъноларни ҳам англатган бу феъл асли кöм— тарзида талаффуз қилинган (Девон, И, 35; ДС, 314), ўзбек тилида ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: кöм— > ком—. Бу феъл дастлаб ’ерни ковла-’ маъносини англатган (ПДП, 395), юқорида таърифланган маъно кейинчалик юзага келган.