O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КЎТАР

Tasnif: юқорига ҳаракатлантир—'. .. Нормат унинг белидан маҳкам қучоқлади—да, даст к ў т а р и б, уни айвон супасига чиқариб қўйди (Иброҳим Раҳим). Бу сўз қадимги туркий тилдаги ' юқорига ҳаракатлан-' маъносини англатган кöти- феълига (ДС, 319) —р орттирма қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ЭСТЯ, III, 87; ДС, 320), бунда иккинчи бўғиндаги и унлиси ӱ унлисига (ПДП, 396), бу унли ўз навбатида ä унлисига (ПДП, 396) алмашган, ўзбек тилида ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: кöти— + р = кöтир- > кöтӱр— > кöтäр— > котäр—.