
КЎЧ
Tasnif: бир жойдан бошқа жойга олиб бориладиган рўзғор буюмлари. К ў ч ортган араваларимиз билчиллаган лой йўлдан чуқур из қолдириб боради (Сами Абдуқаҳҳор). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони ва бошқа маъноларни ҳам англатган бу от кöч— феълининг исм эши бўлиб (ЭСТЯ, III, 90), ўзбек тилида ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: кöч > коч.