ЛАКЛУК
Tasnif: юмшоқ танглайнинг пастга осилиб турадиган охирги ҳаракатчан қисми', 'тилча'. Нутқ аъзоси сифатида л а к л у к жуда муҳим вазифани бажаради. Бу от асли лäк-лӱк тасвир сўзининг маъно тараққиёти билан юзага келган, кейинчалик такрор сўз бир сўзга яхлитланган: лäк-лӱк > лäклӱк. Оғиз бўшлиғидаги бу аъзога ном унинг ҳаракатчанлиги асосида берилган.