ЛАҚИЛЛАТ
Tasnif: осонликча алдаб, ишонтир-. Э, ҳали сен ошпазмидинг?.. Давронни паққос л а қ и л л ат и б с а н — да аттестатим бор деб! (Пиримқул Қодиров). Бу сўз асли 'алданиш' маъносини англатган лäқ отидан -иллä қўшимчаси билан ясалган феълнинг -т орттирма қўшимчасини олган шаклига тенг: (лäқ + иллä = лäқиллä-) + т = лäқиллäт-.