O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЛОРСИЛДОҚ

Tasnif: тандирдан янги узилган қабариқ' (нон ҳақида). Бозордаги сотувчилар лорсилдоқ нонларини кўз-кўз қиладилар. Бу сифат асли диркиллаш ҳолатини билдирувчи лâрс-лâрс тасвир сўзидан -иллä қўшимчаси билан ясалган феълга -қ қўшимчасини қўшиб ясалган; қатор келган лл ундошларидан иккинчиси д ундошига, қ ундоши олдидаги ä унлиси â унлисига алмашган: (лâрс + иллä = лâрсиллä-) + қ = лâрсил- лäқ > лâрсилдäқ > лâрсилдâқ.