
БЕК I
Tasnif: ’Шаҳар ёки вилоят ҳукмдори’, ’юқори мартабали амалдор’. Азизбек - Туркистон хонлигининг энг золим ва мустабид саналган бекларидан бири (Абдулла Қодирий). Бу сўз қадимги туркий тилда бäг (ПДП, 369), бӭг (Девон, III, 169) тарзида талаффуз қилинган бўлиб, кейинроқ ä | ӭ унлиси е унлисига алмашган (ДС, 91); дастлаб ’катта’, ’йирик’ каби маъноларни англатган, кейинчалик маъно тараққиёти нати — жасида бу сифат отга айланган; ўзбек тилида г ундоши к ундошига алмашган: бег > бек.