
ОББО
Tasnif: ташвишланишни, ачинишни ифодаловчи ундов сўз- О б б о, бу ишим ҳам ўнгидан келмади-я . Ушбу ундов сўз ўзи мустақил ҳолда ундалма вазифасида келади. Қадимги туркий тилда бу ундов сўз аба тарзида талаффуз қилинган бўлиб, гапдан кейин жой олган (.. Чачгыл аба каби - ДС, 1: аба V). Ўзбек тилида бу сўз таркибидаги ундош қатланган, а унлилари â унлиларига алмашган: аба > âббâ.