ОВУН
Tasnif: ’юпан-’, ’йиғлашдан тўхта-’. Невараси билан о в у н и б, кўнгли бироз ёзилди. Бу сўз қадимги
туркий тилдаги ’тинчи-’ маъносини англатган аб- феълининг ав— шаклидан ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -(ы)н қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 66); ўзбек тилида сўз бошланишидаги а унлиси â унлисига, иккинчи бўғиндаги ы унлиси у унлисига алмашган (Девон, I, 210; ДС, 69): ав— + ын = авын— > âвун—.