
ОВУТ
Tasnif: ’юпантир-’, ’йиғлашдан тўхтат-’. Ўғлининг охирги сўзлари уни бироз о в у т д и. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’тинчи-’ маъносини англатган аб- феълининг ав- шаклидан (ЭСТЯ, I, 66) -(у)т орттирма қўшимчаси билан ҳосил қилинган; ўзбек тилида сўз бошланишидаги а унлиси â унлисига алмашган: ав— + ут = авут- > âвут-.