O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОЗМУНЧА

Tasnif: ’анчагина’ (асосан сўроқ гапда ишлатилади) . Тошкент билан Қўқон ораси о з м у н ч а йўлми?! Бу сўз âз равишига мунчä равишини қўшиб тузилган: âз + мунчä = âзмунчä; мунчä сўзи эса бул кўрсатиш олмошига ’чама’ маъносини ифодаловчи -чä қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган, кейинчалик б ундоши м ундошига, л ундоши н ундошига алмашган: бул + чä = булчä > бунчä > мунчä.