O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОЙОҚ I

Tasnif: ’гавданинг таяниб туриши ва ҳаракатланиши учун хизмат қиладиган аъзо’. Ҳаво айнийдиган бўлса, дарров о ё ғ и м оғрий бошлайди. Бу от қадимги туркий тилдаги ’қадамла-’ маъносини англатган а:д- феълининг ай- шаклидан -(а)қ қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 103; ПДП, 356; Девон, I, 112; ДС, 27); ўзбек тилида а унлилари â унлиларига алмашган: ай— + ақ = айақ > âйâқ.