
ОЛАЧА
Tasnif: ’йўл-йўл мато'. Бу ерларда о л а ч а чопон кийиш расм бўлган. Бу от эски ўзбек тилида ’ҳар хил тусли’ маъносини англатган ала сифатидан -ча қў- шимчаси билан ясалган; ўзбек тилида сўз бошланишидаги а унлиси â унлисига, иккинчи, учинчи бўғинлардаги а унлилари ä унлиларига алмашган: ала + ча = алача > âлäчä. Бу сўз К.К.Юдакин луғатида эронча деб белгиланган (КРС, 46).