ОЛАЧАЛПОҚ
Tasnif: ’турли кўринишдаги парча-парча'. Дарахт шохлари олачалпоқ соя ташлаб турар эди. Бу сўз âлä ва чäлпâқ сўзларидан тузилган; чäлпâқ сўзи ҳозирги ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди. Бу сўз қадимги туркий тилда чалбақ тарзида талаффуз қилинган (Девон, 436); асли ’парчала—’ маъносини англатган чал- феълининг ’такрор’ маъносини ифодаловчи -па қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган шаклидан -қ қўшимчаси билан ясалган бўлса керак; ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, қ ундоши ол— дидаги а унлиси â унлисига алмашган: (чал- + па = чалпа-) + қ = чалпақ > чäлпâқ.