ОЛИБСОТАР
Tasnif: ’чайқовчи’. Яқин вақтда о л и б сотарларга қарши кураш бошланади. Бу сўз асли отга кўчган сифатдош бўлиб, âлиб сâтäди кесими таркибидаги -ди тусловчисини ташлаб, -ä замон ясов- чисини -(ä)р сифатдош ясовчисига алмаштириб, икки сўзни бир сўзга бирлаштириб ҳосил қилинган: âлиб сâтäди > âлибсâтäр.