O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОЛТМИШ

Tasnif: ’олтинчи ўнлик’. Укам бир кам о л тм и ш ёшга кирди. Қадимги туркий тилда ҳам шундай миқдорни билдирган бу сўз асли алты сонига -мыш қўшиб ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 141), кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган (ПДП, 357; ДС, 40); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган, учинчи бўғиндаги ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: алты + мыш = алтымыш > алтмыш > âлтмиш. Бу сўз таркибидаги мыш қисми асли ’ўн’ маъносини билдирувчи сўз бўлган деб тахмин қилинади; баъзи туркий тилларда бу миқдор сони алтон (алты + он) шаклида мавжудлиги шундай фикр юритиш тўғри эканлигини тасдиқлайди.