
ОЛҚА
Tasnif: ’омонлик, омад, бахт тила-’ (оз ишлатилади). Ботирларни о л қ а й д и, ҳурматлайди бу диёр (З.Диёр). Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’хурсанд қил-’, ’мақта-’ маъноларини англатган ал- феълидан ’такрор’ маъносини ифодаловчи -қа қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 137; ДС, 38); ўзбек тилида сўз бошланишидаги а унлиси â унлисига, иккинчи буғиндаги а унлиси ä унлисига алмашган: ал- + қа = алқа- > âлқä-.