
ОЛҒА
Tasnif: ’олд томонга'. Жангчилар доим о лғ а интилар эди. Бу сўз асли қадимги туркий тилдаги ’пешана’, ’олд қисм’ маъносини англатган ал (< а:л) отининг (ЭСТЯ, I, 125) -ға жўналиш келишиги қўшимчасини олган шакли бўлиб, кейинчалиик равишга кўчган (Ҳозирги ўзбек тилида жўналиш келишигининг қўшимчаси -ға шаклида ишлатилмайди, шунга кўра алға сўзи таркибидаги -ғa қисми келишик қўшимчаси деб қаралмайди); ўзбек тилида сўз бошланишидаги а унлиси â унлисига, иккинчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига алмашган: (а:л > ал) + ға = алға > âлғä.