
ОРИҚ
Tasnif: ’этлилик даражаси меъёрдан паст’, ’озғин’. Ори қ отга чанг юқар (Мақол). Бу сифат қадимги туркий тилдаги ’оз-’ маъносини англатган ар- феълидан (ДС, 50: аг- II 2) -ық қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ,I, 161; Девон, I, 97; ДС, 52); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: ар- + ық = арық > âриқ. Бу сўз ҳозирги ўзбек тилида кўпинча âрриқ (шеваларда äрриқ) тарзида талаффуз қилинади (р ундошининг қатланиши маънони кучайтиришга хизмат қилади).