
ОРТ- I
Tasnif: ’транспорт воситасига юкла-’. Вагонларга пахта толаларини о р т д и к. Бу феъл қадимги туркий тилдаги ’елка’ маъносини англатган ар отидан -(ы)т қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 180); кейинроқ ы унлиси талаффуз қилинмай қўйган (Девон, I, 234: артышды); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: ар + ыт = арыт- > арт- > âрт-.