
ОРТ- II
Tasnif: ’меъёрдан кўп бўл-’. Деҳқончилик маҳсу— лотлари йилдан йилга о р т и б б о р м о қ д а. Бу феъл қадимги туркий тилдаги ’ортиқ бўл-’ маъносини англатган ар— феълидан -(ы)т орттирма қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 182): кейинроқ ы унлиси талаффуз қилинмай қўйган (Девон, III, 430; ДС, 55); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: ар- + ыт = арыт- > арт- > âрт-.