
ОРТИҚ I
Tasnif: ’маълум меъёрдан куп’, ’зиёд’. Шамоллаш бир ҳафтадан о р т и қ давом этди. Бу сифат қадимги туркий тилдаги ’меъёрдан кўп бўл-’ маъносини англатган арт- феълидан (Девон, III, 430; ДС, 55) ~(у)қ қўшимчаси билан ясалган (Девон, I, 124; ДС, 57), ўша даврлардаёқ у унлиси ы унлисига алмашган (ДС, 57); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қатгиқлик белгиси йўқолган: арт- + уқ = артуқ > артық > âртиқ.