
ОШИҚ I
Tasnif: ’оёқнинг тиззагача ва тиззадан кейинги суякларини туташтириб турувчи суякча'. Туянинг ошиғидан соққа қилиб олибди. Бу от қадимги туркий тилда ’маълум даражадан кўтарил-’ маъносини англатган а:ш- феълининг аш- шаклидан от ясовчи -(у)қ қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 216; Девон, I, 97); ўзбек тилида а унлиси â унлисига, у унлиси и унлисига алмашган: аш- + уқ = ашуқ > âшиқ.