O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЕЛКУРАК

Tasnif: ’Ер қазиш, сочилган нарсаларни ердан тўплаб олиш асбоби’. Ерни кузда кетмон билан чопгандан кўра белкурак билан ағдарган маъқул. Бу қўшма сўз ўзбек тилида ’ўрта’ маъноси билан қатнашган бел сўзини ’суриб тўплаш асбоби’ маъносини англатувчи курак сўзига бирлаштириб ҳосил қилинган: бел + курак = белкурак.