O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОҚСА

Tasnif: ’бир оёғи калталиги туфайли чайқалиб юр-’. Кейинги операция оқибатида оқсайдиган б ў л и б қ о л д и. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’бирор томонга эгил—’ маъносини англатган а:ғ- феълидан (ЭСТЯ, I, 69) ’мойил’ маъносини ифодаловчи -са қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 76); ўша даврлардаёқ а: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолгаН (ДС, 23: ағсағ); ўзбек тилида ғ ундоши , ундошига, сўз бошла — нишидаги а унлиси â унлисига, сўз охиридаги а унлиси ä унлисига алмашган: а:ғ- + са = а:ғса- > ағса- > ақса- > âқсä-. Маҳмуд Кошғарий бу сўзни ахса- шаклида келтирган (Девон, I, 274), демак қадимги туркий тилда бу сўз таркибидаги ғ ундоши х ундошига алмашган; ўзбек тили шеваларида бу сўзни шундай талаффуз қилиш ҳам мавжуд.