ОҚСОҚ
Tasnif: ’оқсаб юрадиган’. Узоқдан о қ с о қ кишининг шошилиб келаёттанини кўрди. Бу сифат қа- димги туркий тилда ақса- феълидан -қ қўшимчаси билан ясалган бўлиб, ақса, (ДС, 49), ахса, (Девон, I, 71) тарзида талаффуз қилинган; ўзбек тилида ақса, шакли таркибидаги а унлилари â унлиларига алмашган: ақса- + қ = ақса, > âқсâқ. Бу сўз ўзбек тили шеваларида ахса, тарзида ҳам талаффуз қилинади.