O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОҒАЙНИ

Tasnif: ’ошна’, ’биродар’ (тенгдош эркак кишига нисбатан ишлатилади). Кўпдан бери кўришмаган о ғ а й н и м йўқлаб келибди. Бу сўз ўзбек тилида аға ва ини сўзларидан тузилган аға-ини жуфт сўзининг яхлитланиши билан юзага келган, яхлитлаб талаффуз қилиш муносабати билан ини қисми бошланишидаги и унлиси й ундошига алмашган: аға-ини > ағайни.