O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОҒИЗ II

Tasnif: ’янги туққан сигирнинг 3-4 кунлик сутини йиғиб пиширилган пишлоқсимон сарғиш таом’. Қўиши- мизнинг сигири туққан экан, о ғ и з тарқатиб юрибди. Бу от қадимги туркий тилда ’увиб туш-’, ’қуюқлаш-’ маъносини англатган ағ- феълидан -(у)з қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 406; ДС, 24); узбек тилида а унлиси â унлисига, у унлиси и унлисига алмашган, натижада âғиз I сўзи билан шаклан тенг келиб қолган: ағ- + уз = ағуз > âғиз II.